Фарғонада 51 ёшли эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 март куни Бешарик тумани Ободон кўчасида яшаган 1973 йилда туғилган эркак ва унинг икки нафар (12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли) фарзанди яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.