Россияда ОИВ инфекциясини эрта ташхислаш имконини берувчи экспресс-тест рўйхатдан ўтказилди

“Рапид Био” компанияси ОИВ инфекциясини эрта ташхислашга мўлжалланган экспресс-тест учун рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Тест ёрдами билан инфекция фактини дастлабки 10-12 кун ичида аниқлаш мумкин, синов вақти эса 8 дақиқа. Экспресс-тестнинг Тиббий асбоблар давлат реестрига киритилиши компанияга ишлаб чиқариш ва сотишни бошлаш имконини беради, деди “Сколково” жамғармаси матбуот хизмати.

“Олдинги авлод синовлари билан солиштирганда, тўртинчи авлод “РАПИД-ВИЧ-АГ/АТ-ИХА” бир вақтнинг ўзида p24 антигени ва вирусга антителаларни аниқлайди, бу эса ОИВ мавжудлигини жуда эрта босқичларда аниқлаш имконини беради”, дейилади хабарда.

Компаниянинг қуввати ойига 15 миллион тест ишлаб чиқариш имконини беради – бундай ишлаб чиқариш ҳажми Россиянинг ОИВ инфекциясини тезкор диагностика қилиш эҳтиёжларини тўлиқ қондириши мумкин.

“Таъкидлаш жоизки, синов нафақат ўта ўзига хос ва сезгир: унинг асосий хусусиятларидан бири тадқиқотнинг тезкорлиги ва соддалиги бўлиб, тест ўтказиш учун лаборатория жиҳозлари ёки махсус шароитлар талаб қилинмайди”, — дея изоҳ берди Рапид Био бош директори Aнжей Жимбиев.