Абдулла Қодирий асос солган “Муштум” журнали фаолиятини тўхтатди

101 йил босим ва тазийқларга дош берган журнал иқтисодий қийинчиликларга дош бера олмади.

1923 йил 18 февралда Абдулла Қодирий асос солган “Муштум” журнали бугун, 6 март куни иқтисодий қийинчиликлар сабабли журнал ва унинг барча ижтимоий тармоқлари вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Бир аср мобайнида жамиятдаги коррупция ва бошқа иллатларни сатира ва юмор орқали танқид қилиб келган «отахон» журнал касодга учраши ортидан вақтинчага фаолиятини тугатганини ўзининг телеграм саҳифасида сўнгги хабар сифатида ёзиб қолдирган.