Таниқли феминист, журналист ва жамоатчилик ҳаракати фаоли Глория Стейнем бу кунни шундай тушунтирган эди: “Аёлларнинг тенглик учун кураш тарихи ҳеч қандай феминистик тарғиботга ёки бирор давлат, ташкилотга тегишли эмас, балки инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган барча одамларнинг жамоавий ҳаракатларидир”.
19 аср охирлари. Европа тарихида биринчи бор аёллари бош кўтарди. Ўша даврлари эркакалар учун иш вақти кунига ўн соат, аёллар учун эса 16 соатни ташкил этар эди. Аёллар кунига 16 соатгача ишлар, меҳнати учун эса эркакларникиданда кам иш ҳаққи тўланар эди.
1857 йил 8 март. Ню-Ёркдаги тўқимачилик фабрикасининг аёл ишчилари Манҳеттен кўчаларида ҳайқириқ кўтарди. Улар аёлларнинг меҳнати ҳаққининг пастлиги, иш шароитининг ёмонлиги ва эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилишини талаб қилишди. «Тенглик», дея ҳайқираётган аёллар қошиқларни бўш кастрюлькаларга уришар, ўзларининг норозиликларини ифода этиб, турли мазмундаги чақириқлар ва шиорлар айтишарди.
Бу маршда 15 мингга яқин аёл қатнашди. Ҳодиса нафақат Америка жамоатчилиги, балки бутун дунёнинг эътиборини тортди. Маршдан бир кун ўтиб «The New York Time» газетасида “Бўш кастрюлькалар марши” сарлавҳаси остида мақола пайдо бўлди ва бутун дунёга овоза бўлди.
1857 йил 8 мартдан кейин биринчи марта аёллар касаба уюшмаларига аъзо бўлди. Бундан ташқари, шу куни Нью-Ёркнинг кўплаб шаҳарларида юзлаб аёллар сайлов ҳуқуқи берилишини талаб қилиб намойишга чиқди.
1910 йил 27 августда Дания пойтахти Копенгагендаги Бутун Европа аёллар форумида Нью-Ёркдан келган аёллар делегацияси иштирок этди. Делегация таркибида таниқли немис инқилобчиси Клара Сеткин ҳам бор эди. У форумда оташин нутқ сўзлаб, шундай деди: “Нью-Ёрк аёллари ҳақ эди, европалик аёллар ҳам бундай талабларни қўйишлари керак. Мен 8 мартни аёлларнинг ижтимоий ҳуқуқлари учун кураш куни деб номлашни таклиф қиламан”. Ва шу кундан бошлаб норозиликларга қарамай 8 март аёлларнинг озодлик байрамига айланди…