Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига 134 217 нафар хотин-қизлар қабул қилинган.
Қабул қилинган хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
Таълим – 65 065 нафар;
Санъат ва гуманитар фанлар – 14 286 нафар;
Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 11 741 нафар;
Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 10 291 нафар;
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 10 167 нафар;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 8 487 нафар;
Табиий фанлар, математика ва статистика – 4 428 нафар;
Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 4 027 нафар;
Хизматлар – 2 971 нафар;
Ахборот-коммуникасия технологиялари – 2 754 нафар.