Китоб мутолааси инсон умрини узайтиради

Америкалик олимлар 12 йил давомида 50 ёшдан ошган қарийб 3,5 минг кишининг ҳаёт даражасини ўрганишди.

Тажриба иштирокчиларини шартли равишда уч гуруҳга ажратишди: ҳафтасига уч соатдан ортиқ китоб ўқийдиганлар, ҳафтасига уч соатгача китоб ўқийдиганлар, умуман китоб ўқимайдиганлар.

Китоб ишқибозлари китоб ўқимайдиганларга қараганда ўртача 23 ой кўп умр кўришган. Ҳафтасига 3,5 соатгача китоб ўқийдиганлар орасида ўлим кўрсаткичи китобни ёқтирмайдиганларга қараганда 23% камроқ бўлиб чиқди. Ҳафтасига 3 соатгача китоб ўқийдиганлар учун бу кўрсаткич 17% ни ташкил қилди.

Боз устига, ижобий натижани фақат бадиий адабиёт берган, илмий ишлар ва газеталар инсон умрига умуман таъсир кўрсатмаган. Мутахассисларнинг фикрича, китоб ўқиш тасаввурни ривожлантиради, диққат-эътиборни кучайтиради. Бундан чиқди, мия учун ўзига хос «тренажёр» вазифасини ўтайди.