Буйрак тузи албатта, бартараф этса бўлади. Фақат қандай восита тавсия қилишдан олдин тузнинг тури ва ўлчамларини билиш лозим.
Тузнинг табиатига қараб табиий ва тиббий даво тавсия қилиш мумкин. Негаки, буйрак тузи ва тошига қарши шунчаки муолажа қилиб бўлмайди. Асорати жиддий бўлиши, аммо тузлар ўз вақтида бартараф этилмаса, тошларга айланиши мумкин.
Туз тури ва миқдорини билиш учун эса пешоб таҳлили ўтказилади. Сўнгра ультратовуш текшируви буюрилади. Таҳлиллар натижаси, яъни туз тури, пешоб ҳамда буйракнинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, даво муолажалари бошланади.
Унда ҳам, уролог-шифокор назорати ва кўрсатмаси билан дорилар қабул қилиниб, белгиланган парҳезга қатъий амал этиш лозим.
Яна бундай беморларга маккажўхори попуги, пол-пола гиёҳи дамламалари ва ҳар куни 2 литрдан ортиқ сув ичиш тавсия этилади.