Озарбайжон насронийларга қаршими? Фаластин учун “куяётган”Америка, Германияда Рамазон шукуҳи, Рим папасининг украинларга маслаҳати…

Насронийларга қарши: Озарбайжон 2023 йилда насронийларни таъқиб қилиш кўлами бўйича дунёнинг энг ТОП-10 давлатига кирди. Бу ҳақда “Халқаро христиан концер”ни хабар берди.

АҚШ дан Фаластин учун ёрдам: АҚШ Ғазо секторида порт қуриш учун кема жўнатди. АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, вақтинчалик бу порт Ғазо секторида гуманитар юклар, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон ва қурилиш материаллари бўлган кемаларни қабул қилиши режалаштирмоқда. Жо Байден Ғазо секторида фаластинликларга гуманитар ёрдам етказиш учун вақтинчалик порт қуриш режалаштирилганини эълон қилган.

Германияда Рамазон учун тайёргарлик кўрди: Германиянинг Франкфурт шаҳри кўчалари биринчилардан бўлиб Рамазон ойи муносабати билан безатилди. Ҳозирда Франкфуртда 150 минг мусулмон истиқомат қилади, бу шаҳар аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилади.

Тилла савдоси “синди”: Дубай заргарлари олтин нархининг кескин кўтарилиши натижасида касодга учрамоқда. Йирик чакана тармоқлар маҳаллий харидорлар келмай қўйгани сабабли ҳафта ичида тилла буюмлар савдоси ҳажми 40 фоизга тушиб кетган.

Папа Украинларни таслим бўлишга чақиди: Рим папаси Украинани таслим бўлишга чорлаб, “Украина оқ байрони кўтаришга ўзида куч топа олиши ва музокаралар ўтказиши керак. Музокаралар деган сўз бу мардонавор сўздир”, деди у ўз сўзларида.