Мамлакатимизда маҳкумларнинг кун тартиби қандай?

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг маълум қилишича, 2013 йил 29 июлда қабул қилинган (2495-сонли буйруқ) озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг Ички тартиб қоидаларига кўра маҳкумларнинг кун тартиби қуйидагича:

  1. Эрталаб ўриндан туриш – соат 6:00;
  2. Ҳожат, ювиниш ва жисмоний тарбия – 15 дақиқа;
  3. Ётоқ жойини йиғиштириш – 10 дақиқа;
  4. Эрталабки ва кечки рўйхатдан ўтиш – 30 – 40 дақиқа;
  5. Нонушта – 20 дақиқа;
  6. Тушлик – 30 дақиқа;
  7. Кечки овқат – 30 дақиқа;
  8. Ишга олиб чиқиш – 20 – 30 дақиқа;
  9. Ишдан олиб қайтиш – 20 – 30 дақиқа;
  10. Иш вақти – 8 соат (тарбия колониялари учун 6 соат);
  11. Бўш вақти – 1 соат;
  12. Таълим, оммавий-маданий тадбирларда қатнашиш – 1 соат (жадвал бўйича);
  13. Ётишга тайёрланиш – 10 дақиқа;
  14. Ухлаш вақти – 8 соат.