Бугун, 12 март куни соат 09:56 да Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилган.
Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.