Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб кетишидан ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 31 ёшли эркак поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Воқеа 5 март куни содир бўлган. Маст ҳолдаги эркак темирйўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида йўловчи поезди уриб юборган ва у воқеа жойида вафот этган.

Фуқаронинг онаси билан суҳбатлашилганда эркак воқеадан бир кун олдин ўғил фарзандли бўлганини, аёлини туғуруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйдан чиқиб кетганини айтган.