Ўзбекистонлик туристлар Вьетнамда қолиб кетди

Тошкентдан Нячанг учган HH-2231 (QanotSharq авиакомпаниясининг рейси) рейсининг йўловчилари Кам Рань аэропортида виза олиш муаммосига дуч келди. Туристларнинг ҳаммаси турларни Ўзбекистондаги туроператорлардан сотиб олган.

“Аммо, улар бизга тушунтиришича, таклифномалар нотўғри тўлдирилганлиги сабабли (отасининг исми йўқ) Вьетнам томони визалар бермаяпти. Йўловчилар ҳозирда аэропортда ўтирибди (7 соат), улар ташқарига чиқа олмайди ёки юкларини ололмайди. Жанжалдан кейин уларга сув беришди. Биз озиқ-овқат сотиб ололмаймиз, чунки бизни эмиграция залидан чиқаришмаяпди.”

Йўловчиларнинг кичик болалари бор. Муаммони ҳал қилиш учун ҳеч қандай муддат кўрсатилмаяпти, туроператорлар ҳам буни айтолмаяпти.

“Натижада йўловчилар вазиятнинг гарови сифатида ўтиришибди, улар яна қанча кутишлари кераклиги ва умуман виза бериш-бермасликлари номаълум. “Вьетнам флэшбеклари” ибораси энди бир гуруҳ одамлар учун янгича маъно касб этади.