13 март куни Миробод тумани Амир Темур кўчаси 33-уй қаршисида соат 08:00 ларда, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли Matiz русумли транспорт воситасининг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.