11 март янгиликлари — Сиёсий вазият қай томонга оғмоқда?

Путинга ким 5 ой мухлат берди? Санкциялар бузилса, жиноий иш қўзғатилади. Фуқароларга уруш учун озиқ-овқат тўплаш айтилди. НАТОга аъзо бўлиш Финладияга қимматга тушдими?

Путинга 5 ой мухлат берилди: Арманистон бош вазири Путинга россиялик чегарачиларни Еревандан олиб чиқиш учун 5 ой мухлат белгилади. Кремл Арманистондан шу мазмундаги мактуб олинганини тасдиқлади.

Санкция бузилса, жиноий иш қўзғатилади: Европарламент Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Энди қонун Европа кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Жисмоний шахслар санкцияларни бузгани ё четлаб ўтгани учун ЕИнинг барча мамлакатларида беш йилгача қамоқ жазосига тортилади. Компанияларга эса жарима қўлланади.

Урушга тайёргарлик кўриш айтилди: Швеция фуқароларни Россия билан урушдан олдин консерва захирасини йиғишга чақирди. Ҳукумат аҳолига камида уч ойлик озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан таъминланишни тавсия қилди. Консерва, кўчма сув фильтри, биринчи тиббий ёрдам тўплами ва радио — бу урушнинг дастлабки кунларидан омон қолиш учун минимал ҳажмдир.

Биз дўст эдик, аммо: Россия Финляндия чегаралари яқинига қўшин жойлаштирмоқчи. Финляндия НАТОга аъзо бўлганидан кейин унинг чегаралари яқинида Россия қўшинлари ва йўқ қилиш тизимлари пайдо бўлади. «Россия ва Финляндия авваллари шунчаки идеал муносабатларга эга эди. Улар шундай қарорга келишди. Чеарада қўшинларимиз йўқ эди, аммо энди бўлади», — деди Путин