Йўловчи автобуслар ва уларнинг ҳайдовчиларини махсус автомашиналар орқали назорат қилиш бошланди

Энди Тошкент кўчаларида автобуслар ҳаракатланишига халал бераётган автотранспорт воситалари жазосиз қолмайди. Автобуслар учун ажратилган махсус “А” йўлакларда автобусларнинг эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланиши таъминлаш ҳамда йўловчи ва фуқароларга сифатли транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш Тезкор бўлими ходимлари махсус жиҳозланган автомашиналарда рейд тадбирларини олиб боришмоқда. Шунингдек, автобус ҳайдовчилари ҳам назорат қилинади, бошқарув вақтида уларнинг тегишли ички тартиб қоидаларига қатъий амал қилиши кузатиб борилади.

Ушбу рейдлар 2024 йил 1 мартдан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг тегишли буйруғи билан Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рейд тадбирлари вақтида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритиб борилади.