Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда. Шу сабабли у эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.
Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади ва унга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғини топширди.