Бекзот Мавлонов Президентга маслаҳатчи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.