Тошкентда бешта автомобиль — Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати маълумот берди.
Воқеа Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 14 март куни соат 19:40 ларда содир бўлган.
ЙТҲ натижасида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.