Хабарга кўра, аёл 13 март куни соат 23:00 атрофида меҳмонхона ходимлари томонидан хонасида ҳаракатсиз ётган ҳолда топилган. Ходимлар хонани асосий калит билан очишига тўғри келган, чунки аёл узоқ вақт давомида ўз номеридан чиқмаган ва бир неча бор телефон қўнғироқларига жавоб бермаган.
Полиция комиссари ўринбосари Шекҳар Текканнавар аёл бўғилгани, унинг танасида ҳеч қандай из бўлмаганини айтмоқда. Меҳмонхона ходимлари Ўзбекистон фуқаросини охирги марта 13 март куни тушлик пайтида хона учун пул тўлаётган пайтда кўрган.
Кейинроқ меҳмонхона ходимлари эшикда “Безовта қилинмасин” белгиси қайд этилганини кўрган. Бир оз вақтдан сўнг, унинг меҳмонхонада рўйхатдан ўтишга ёрдам берган агентлик телефон орқали аёл билан боғланишга ҳаракат қилган. Жавоб олмаганидан кейин, агент меҳмонхона билан боғланган. Кейин ходимлар асосий калит билан эшикни очган.
Аёлни ерда чойшаб ўралган, жонсиз ҳолатда топишган. Шундан сўнг, ходимлар полицияни чақирган. Полиция тергов давом этаётганини айтмоқда. Аммо дастлабки далиллар қотилликка ишора қилмоқда, жумладан, аёл бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда.