Сув муаммоси ҳар даврда долзарб. Қадимдан одамлар яшаш жойи, тарзи, жанглар, йирик қамал режалари ва бошқа ҳаёт учун муҳим барча омилларда сув оқими ва обектлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бугунги кунда эса одамлар у учун доимий эҳтиёждан кўпроқ керак. Чунки сув танқислиги глобал муаммога айланганига анча бўлди. Жорий йилнинг 14-март куни Тошкентда Жаҳон сув ресурсларини муҳофаза қилиш куни арафасида БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва саломатлик” тўғрисидаги протоколга қўшилиши муносабати билан амалга оширилаётган янги лойиҳасини ишга туширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа Швейтсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилиб, 2024–2026-йилларда амалга оширилмоқда. Лойиҳа сув таъминоти ва канализация соҳасида миллий бошқарув ва салоҳиятни яхшилаш ҳамда сувнинг фавқулодда ифлосланишининг, айниқса, тоғ-кон чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олишга қаратилган. Шунингдек, у иқлим ўзгариши таъсирига чидамлиликни ошириш, трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий алмашинувни ривожлантиришга алоҳида эътибор беради.
Тадбир давомида сув, санитария ва соғлиқни сақлаш, Ўзбекистоннинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши ва сувнинг тасодифий ифлосланишининг олдини олиш масалалари, вазифалар, техник топшириқлар ва Ўзбекистоннинг чиқинди сув омборлари хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқариш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси: Шукуров Ғолиб:
Озбекистонда иқлим озгариши шароитида сув таминоти, канализация ва сув ресурсларини фавқулодда ифлосланишдан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятни кучайтиришга қаратилган янги лойиҳасида биринчи маротаба бир неча вазирлик ва ташкилотлар ўртасида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Маъсул вазирликлар ҳамда нодавлат ташкилотлар билан биргаликда лойиҳада сув ҳавзаларини ифлослантириши мумкин бўлган яширин таҳдидлар, турли саноат чиқиндилари сақланадиган махсус чиқиндихоналарда, табиий офатлар натижасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда сув ресурсларини ифлосланишини олдини олиш бўйича чора тадбирларни кучайтириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириб, назоратни кучайтириш кўзда тутмоқдамиз.
Лойиҳа компоненти асосан трансчегаравий дарёларда, масалан, Сирдарё дарёси мисолида лойиҳа амалга оширилади. Бошқа давлатлар ҳудудидан ҳам оқиб ўтадиган дарёларнинг ифлосланиши ва саноат корхоналарида етадиган зарарларни барвақт аниқлаб чораларини кўриш белгиланди. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва қайси идора қайси қандай келгуси ишларни амалга оширишини муҳокама қилиб олмоқдамиз.
Лойиҳа доирасида ҳудудларга чиқиб устувор ифлослантирувчи манбаларни аниқлаб, сув ифлосланишидан ҳимоялаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади. Дастлабки натижалар 1-2 йилда кўринишни бошлайди.
Фазилат Соиб