Жаҳон брендидаги McDonald’s энди Ўзбекистонда очилиши мумкин

Жаҳон бренди ошхонаси даражасини олган McDonald’s нинг бирон мамлакатда мавжуд бўлиши дунё миқёсида тараққиётнинг бир белгиси сифатида қаралади. Чунки бу ресторан асосан ҳар томонлама ривожланиб бораётган давлатлардагина очилади холос. Мамлакат туризмининг нисбий поғонаси ҳам қайсидир маънода мамлакатда жаҳон брендидаги ошхоналарнинг бор ёки йўқлигига қараб белгиланади.

Маълум бўлишича, хусусий компания McDonald’s савдо белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Reach Impex компанияси ушбу савдо белгисини Ўзбекистон Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш агентлигига рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.

Ҳозирда ариза расмий экспертизадан ўтказилмоқда.

Очиқ маълумотларга кўра, Reach Impex сут маҳсулотлари, истеъмол қилинадиган ёғлар ва ёғларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади.

Агар ушбу бренддаги ошхона Ўзбекистонда фаолиятни бошласа, Ўзбекистон Марказий Осиёда Mcdonalds мавжуд бўлган ягона давлат ҳисобланади.

Компания 2022 йил апрел ойида рўйхатдан ўтган. 

Компания таъсисчилари Абдузҳаббаров Аброр Ахралович ва Усмонов Баҳодир Бурхановичлардир