Маълум қилинишича, “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган. У яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.