Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида 20 март куни кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли борлиги маълум қилинди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.