Қашқадарёда Германия касб-ҳунар мактаби очилади

Қашқадарёда Германиянинг касб-ҳунар мактаби фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят делегацияси аъзолари Лейптсиг шаҳридаги «Авестос» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

Унда Қашқадарё вилоятида тажриба-синов тарзида немис ўқув дастурлари ва технологиялари асосида профессионал касб-ҳунар мактабини ташкил этиш лойиҳаси илгари сурилган.

Мактабда немис тили ва касб-ҳунар жумладан, машинасозлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида мутахассислар тайёрланади. Тадбир якунида икки томон ўртасида англашув меморандуми имзоланган.