Қозоқ-ўзбек чегарасида одамлар ва машиналарнинг «пробкаси» ҳосил бўлган

Қозоғистон расмийларининг қайд этишича, чегарада машина ва одамларнинг тўпланиб қолиши Наврўз байрами билан боғлиқ равишда мамлакатдан чиқувчилар кўпайгани, шунингдек, Қоплонбек, Тажен, Атамекен ва Қазиғурт ўтказиш пунктларида таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани билан боғлиқ.

Аввалроқ қозоқ ОАВлари Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси ўтказиш пунктларида юк автомобилларидан иборат узун навбатлар ҳосил бўлгани ҳақида ёзишган эди. Ҳайдовчилар 100 минг тенге тўлов ҳисобига чегарадан осон ва тез ўтказиб берадиган ўртамчи воситачилар пайдо бўлганидан нолишмоқда.

Кўп соатлик узун навбат муаммоларига чегарадан ўтаётган одамлар ҳам дуч келишаётгани қайд этилган.