Москвада содир бўлган терактга халқаро ҳамжамият қандай фикр билдирди?

Президент Шавкат Мирзиёев фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган терактни кескин қоралади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров содир бўлган воқеани қоралаб, Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Қирғизистон ҳукумати қурбонларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Оқ уй Қўшма Штатлари фожиа жойидан олинган видеоларни «даҳшатли», деб атади. Вашингтон терактга тайёргарлик кўрилгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги ва Украинани бунга алоқаси йўқлигини айтди.

БМТ Крокурсдаги ўлим учун мотам тутганини айтди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Россия халқига ҳамдардлик билдирди

Польша ТИВ раҳбари мамлакат ҳар қандай шаклдаги терроризмни қоралашини айтди.

Лукашенко Путинга ҳамдардлик билдирди. Белорус Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганларни даволашда ўз ёрдамини беришни таклиф қилди.

Озарбайжон президенти Путинга ҳамдардлик билдирди, Боку ҳужумни кескин қоралашини айтди.

Арманистон ТИВ вакиллари Россияни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Терактни Қозоғистон, Покистон, Эрон, Миср, Куба, Саудия Арабистони, Колумбия, БАА, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Сурия ҳам қоралади. Венесуэла, Фаластин, Куба президентлари ва Баҳрайн қироли ҳамдардлик билдирди.