Самарқандда туғилганига эндигинв 4-5 кун бўлган чақалоқларни сумкага устма-уст солиб, ташлаб кетган аёл кўп қаватли уйдаги кузатув камерасига тушиб қолган. У юзини яшириш учун ниқоб таққан ҳамда рўмол ўраган ҳолатда бўлган.
Қизалоқларни ҳудуд ҳамшираси кўриб қолиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатган. Таҳминга кўра, аёл шу ерда тиббий клиника ва тиббиёт ходимлари борлигини билгани учун атйин болаларни шу ерда қолдириб кетган.
“Биринчи навбатда болаларнинг аҳволини кўрдик, амбулатор хонасига тушириб, юрак уришини текширдик. Эгизакларнинг иккаласи ҳам соғлом. Кейин ИИБга мурожаат қилдик. ИИБ ходимлари келиб, вазиятни ўргандилар. Болаларнинг онаси шу массив аҳолисидан, дея тахмин қиляпмиз. Сабаби, у бу ерда клиника борлигини билган”, дея таъкидлаган хусусий клиника раҳбари Баҳриддин Дониёров.
Қайд этилишича, ҳозирча болаларни ташлаб кетган аёлнинг шахси маълум эмас.