Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников президент Путинга террорчилар қўлга олингани ҳақида маълумот берди.
РФ президент матбуот хизмати Crocus City Hall’да терактга бевосита алоқадор 4 террорчи қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, терактда гумонланиб, жами 11 киши қўлга олинган — улардан 4 нафари бевоситда Crocus City Hall’даги ҳужумда иштирок этган, дейилади баёнотда.
Жиноят қидирув қўмитасининг маълум қилишча, террорчилар Украина чегараси яқинидаги Брянск вилоятида қўлга олинган.