Хоразм вилояти Боғот туманида Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К 953 автомобиль йўлнинг 3-километрида содир бўлган.
Дастлабки суриштирув жараёнида Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.X. (эркак) ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинани бошқариш пайтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дала майдонига ағдарилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.