«Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди
Унга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Янги авлод” махсус саноат зонаси (“Янги авлод” МСЗ) ташкил этилади (фаолият юритиш муддати 30 йил).
МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.
МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида “Янги авлод” бошқарувчи компанияси ташкил этилади.
“Янги авлод” МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан “Е-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.
МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.