Crocus’даги теракт вақтида Ўзбекистон фуқароси Комил Несибов 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда Shot Telegram канали хабар берди.
Комил Несибов жабрланганларни тез ёрдам машиналарига судраб борган, 80 га яқин одамни чиқиш жойига олиб борган ва тасодифан жабрланувчи қиз қўнғироқ қилган телефонни топиб олган. Қиз аланга ичидан олиб чиқилган.
Комил Несибовнинг Shot нашрига айтишича, фожиа юз берган куни дўсти билан бирга Crocus’да ярим кун официант бўлиб ишлаган. Смена 19:55 атрофида тугаган. Ташқарига чиқишган ва қаттиқ портлаш овозини эшитишган. Комил ва унинг дўсти қўрқиб, энг яқин бинога югурган.
Аммо кейин қайтишга қарор қилишган. Комил ўқдан яраланган бир неча кишини йўл четига судраб чиққан ва концертга кеч қолганларнинг ҳаммасини тарқатиб юборган. Бинода Комил эшикларни бузиб, одамларга қаерга қочиш кераклигини кўрсатган.
Бино тутун ичида қолганида Ўзбекистон фуқароси пастки қаватдаги коридорлардан бирида бўлган 80 га яқин одамни ташқарига чиқишига ёрдамлашган.
Одамларни қидириб югуриб юрганимда, полда фонари ёниб турган смартфонга кўзим тушди ва йўлни ёритиш учун уни олдим. Телефон жиринглади — Камилла исми ёзилган эди, қиз трубкага баланд овоз билан қичқирди ва уни қутқаришни сўради. У қўрқувда эди, атрофдаги ҳамма нарса ёнаётганини айтди ва ўзи иккинчи қаватдалигини маълум қилди, — дейди Комил Несибов.
Ўша пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг ёнида бўлган Комил уларга ҳаммасини тушунтириб берган, улар ўзбекистонлик эркакни тутундан бўғилган ҳолатида бинодан олиб чиққан.
Қиз қутқарилган, Комил кейинроқ қутқарувчилар орқали Камиллага телефонни берган, — дейилади хабарда.