Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайитида неча кун дам олишади?

Бу ҳақда маълумот беришдан олдин алоҳида таъкидлаш керакки, Рамазон Ҳайитининг биринчи куни ҳозирча аниқ эмас. Шариат қоидалари бўйича, Ҳайит куни янги ой кўринишига қараб белгиланади. Шу сабабли ушбу постда айтилган маълумотларни «Ҳайит куни аниқ бўлди» деб талқин қилинмаслигини сўрайман.

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

▫️ 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

▫️11 апрель, пайшанба — барча учун қўшича дам олиш куни;

▫️12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

▫️13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

▫️14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Шарҳ:

Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.

Президент фармонига кўра, 11 апрель, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрель, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

Демак, 13 апрель, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.

Агар мабодо янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.

Изоҳ: қўшимча дам олиш кунлари 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармони асосида белгиланган.