“Олмазор»–»Янгиҳаёт” метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил қилинади

Тошкент метрополитенида хавфсизликни таъминлаш бўйича режадаги профилактик ишлар бажарилади. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар “Чилонзор” йўналишининг “Олмазор»–»Янгиҳаёт” (4-бекат) бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама (челнок), оралиқ вақт интерваллари сақланган ҳолда ташкил этилади.

Шунингдек, “Янгиҳаёт” (4-бекат) ва “Чинор” (5-бекат) бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади.