UzAuto Motors 29 март куни соат 10:00 дан бошлаб 18 мингта Лабо учун шартномалар берилишини эълон қилган эди. Бугун шартномалар 2 соатга етмасдан тугагани хабар қилинди.
«Тузилган шартномаларнинг 99 фоизи One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади», – дейилади UzAuto Motors хабарида.