Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
«Навоий вилоятида «Ҳеч ким ҳужжациз қолмайди» акцияси доирасида 94 ёшли Анорхон аяга туғилганлик гувоҳномаси топширилди. Анорхон ая Нурота туманининг олис ҳудудларидан бири — Қизилча қишлоғида истиқомат қилмоқда.
Хатлов мобайнида 1930 йил 1 июлда туғилган Мусурмонова Анор онанинг шу кунга қадар туғилиши қайд этилмаганлиги аниқланди.
Адлия ходимларининг аризасига асосан, фуқарога нисбатан суд қарори асосида юридик факт белгиланиб, туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштириб берилди», дейилади хабарда