2 ойда 53 367 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган



Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 53 367 та енгил автомобил (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

2024 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

—  Автомобил бензини – 241,1 минг тонна

—  Кўмир – 659 минг тонна

—  Нефт – 118,5 минг тонна

—  Газ конденцати – 214,7 минг тонна

—  Автобус – 61 дона

—  Юк автомобиллари – 466 дона

—  Автомобил двигателлари – 41 518 дона