Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 56-моддасига асосан:
чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб борилади.