Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва федерал ҳукумат вазирлари Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида маош ва нафақалардан ихтиёрий равишда воз кечди. Бу ҳақда “Pakistan Today” газетаси хабар бермоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ҳам маоши ва нафақаларини олишдан бош тортган.
Давлат харажатларини тежаш чораларини жорий этиш февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг тузилган Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги Покистоннинг янги федерал ҳукуматининг дастлабки қадамларидан бири бўлди.