Канаданинг INRS’ Énergie Matériaux Télécommunications тадқиқот маркази жамоаси рекорд тезликда суратга олиш тезлигига эга SCARF камерасини яратишга муваффақ бўлди. Муҳандислар томонидан тақдим этилган қурилма сониясига 156 триллион кадргача суратга олиши мумкин.
Ушбу тезлик туфайли камера бир неча фемтосекунд давом этадиган воқеаларни ёзиб олиши мумкин. Бир сонияда, NewAtlas ҳисоб-китобига кўра, 32 миллион йил ичида қанча сония бўлса, шунча фемтосекунд бор.
Лойиҳа муаллифларининг фикрича, технология ўта тезкор ҳодисаларни ўрганишда фойдали бўлади ва олимларга турли билим соҳаларида, хусусан, кимё ва биологиядан физика ва материалшуносликгача бўлган кашфиётлар қилиш имконини беради.