Бугун президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, давлат раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Президент янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитларни ҳам кўздан кечиради.
Шунингдек, сессияда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланган Шавкат Умурзоқов шаҳар ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.