Тошкентда “заправка”да турган Labo ёниб кетди

Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси воқеа тафсилотларини очиқлади.

Кеча, 3 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Labo русумли автомобиль ёниб кетди.

Воқеа соат 19:50 ларда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. У ерда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Т.Н.га тегишли Labo русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда”, — дейилади хабарда.