Андижонда бўлим бошлиғи, Тошкентда архитектор, Қашқадарёда директор қўлга олинди

Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар қилмоқда ДХХ матбуот хизмати.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишловчи шахс Андижон шаҳрида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг молиявий ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар жараёнида, МЧЖга қарашли дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд. сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур мансабдор шахс 22,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 7,5 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.