Жанубий кореялик инвесторлар Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида клиника қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Маълумотга кўра клиника 420 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа қиймати эса, 160 миллион долларни ташкил қилади.
Янги бино 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси ҳудудида қуриб битказилади.
Қурилиш тугагандан сўнг бўшатилган 4,7 гектар майдон Жанубий Корея тиббиёт муассасасини яратиш учун фойдаланилади.