Ижтимоий тармоқларда Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқ полисинтетик халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани акс этган видеотасвир тарқалганди. Бу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, 2005 йил Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган Д.У. 2024 йилнинг 31 март куни Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик-1, туғуруқ-1, 28 ҳафта, эрта туғиш хавфи” ташхиси билан мурожаат қилган.
Бемор ҳомиладорлик билан Тошлоқ туманида диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Туғуруқ 2024 йил 1 апрель куни соат 08:45 ларда амалга оширилган.