Дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингги эълон қилинди. Улар…

Forbes журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтингини тақдим этди.

Рейтингга кўра, биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Pérignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари, француз Бернар Арно эгаллади. У қаторасига иккинчи йил шундай мақомга эга бўлмоқда. Арнонинг бойлигини 233 миллиард долларни ташкил этади.

Рўйхатда иккинчи ўринни, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes унинг бойлигини 195 миллиард долларга баҳолаган.

Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз ўрнини ўзгартирмади. Унинг бойлиги 194 миллиард долларга баҳоланди.

Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигида Meta раҳбари Марк Цукерберг 4-ўринни;

Oracle асосчиси Ларри Эллисон 141 миллиард доллар 5-ўринни;

Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет 6-ўринни;

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 7-ўринни ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер 8-ўринни;

Ҳиндистонлик тадбиркор Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 116 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллади.

Ўнинчи ўрин эса Google асосчиси Ларри Пейжга насиб этди.