Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳудудларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, 194 та пиёдалар ўтиш жойлари ва 72 та қайрилиш жойларига 675 та тунги кўча чироқлари ўрнатиш ҳақидаги фармойишни имзолади.
Мазкур доирадаги тадбирларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 400 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.