Сотувдаги юмшоқ ва суюқ пишлоқларда консервант ва ароматизаторлар мавжудлиги туфайли уларнинг фойдалилик жиҳати кам бўлади. Пишлоқни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш ярамайди.
Айниқса, буйраклари оғриган ёки қон босими баланд беморларга у тавсия этилмайди. Негаки, уларнинг аксариятида туз меъёрдан ошиқроқ солинади. Бу ҳам унга ўзига хос таъм беради, аммо, барчамизга маълумки, тузнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли қон босимини оширади, юрак ва қон томирларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ, уй шароитида табиий, тузсиз тайёранган пишлоқни истеъмол қилса бўлади.