Бугун, 8 апрель куни тахминан соат 1:00 да Россиянинг Кинелский туманида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самара вилояти ЙҲБ хабар қилди.
Маълум қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи “SCANIA” русумли автобусни ҳайдаб кетаётиб, “Урал-Муханово” йўлининг 26 километрида ЙТҲ содир этган ва автобус ағдарилган. 2 йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, 10 нафар йўловчи тиббий муассасага етказилган.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят Давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси ИИВ ҳудудий бошқармаси ишламоқда. Полиция ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашда давом этмоқда.
Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Инспекция ҳайдовчиларга йўлда ўта эҳтиёткор бўлишни, белгиланган тезлик меъёрига қатъий риоя қилишни, автомобиллар орасидаги хавфсиз масофа ва интервални танлашни, шунингдек, тўсатдан маневрлардан сақланишни тавсия қилди.