Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди

8 апрель куни Тошкент шаҳрига янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поезди олиб келинди, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.

Поездлар йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида келтирилган. Улар белгиланган йўриқномага асосан 8−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўналишларга чиқарилади.

Май ойида эса яна 3 таси етказилиши режа қилинган. Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида ҳам худди шундай поездлардан учтаси олиб келинганди. Компания уларни «Юнусобод» ва «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилишини маълум қилганди.