Ушбу видео Олмалиқдаги Enter Engineering компаниясининг қарийб тўрт ойдан буён ойлик олмаётган ишчилари томонидан тарқатилган.
Уларнинг гапларига қараганда, уч кун муқаддам компаниянинг Россиялик экспатлари учун декабр-январ маошлари, икки кун олдин Қозоғистон экспатлари учун февраль ойлик маошлари тўланган. Маҳаллий ишчиларнинг ярми эса ҳатто ноябрь ойлигини олишмаган.
Аммо, бир ҳафта олдин барча Турк экспатлари МОФ-3 офисда норозилик намойиши билан чиққандан сўнг, ҳаммасига нақд пулда ойликларини тарқатиб берилган.
Ишчилар ойлик тўлашни талаб қилиб иш ташлаш қилган, улар ишлаган объектга тартибни сақлаш учун миллий гвардиячилар етиб борган.